Sherali Jo'rayev - Atirgulim matni
Atirgulim, atringni soch,
Mayli tikan xoring bo`lay,
Ko`z tegmasin bo`yingga deb,
Tilovchi zor-zoring bo`lay.
Mayli bo`lay ko`zmunchog`ing,
Bo`yningda tumoring bo`lay,
Yiroq ketma, ketsang agar,
Yo`lingda sardoring bo`lay.
Boring bo`lay, yo`g`ing bo`lay,
Yoningdagi yoring bo`lay. (x3)
Yig`lamagin, yig`latmagin,
Dunyoda yolg`iz o`tmagin,
Sevdim deya kuylay yonib,
Hargiz meni bo`zlatmagin.
Har dam yoningda o`lturay,
Ket deb sira ham aytmagin,
Ko`zlar yonib, yuzlar qizib,
Aytgan so`zingdin qaytmagin.
Bog`la bo`yningga qo`llarim,
Mayliga zunnoring bo`lay,
Boring bo`lay, yo`g`ing bo`lay,
Yoningdagi yoring bo`lay.
Boring bo`lay, yo`g`ing bo`lay,
Yoningdagi yoring bo`lay. (x2)
Mayli deyin, axtarsinlar,
Sendek go`zal dunyoda yo`q.
Qoshlar qalam, ko`zlar suzuk,
Lablar asal dunyoda yo`q.
Sensiz jahonning o`zi yo`q,
She’ru g`azal dunyoda yo`q.
Kelgin davo ber dardima,
Mendek kasal dunyoda yo`q.
Dunyoga teng husning uchun
Yolg`iz xaridoring bo`lay.
Yoningdagi yoring bo`lay.
Boring bo`lay, yo`g`ing bo`lay,
Yoningdagi yoring bo`lay. (x2)
Sochingda qasding bormidi,
Janon kesibsan ostidan?
Tuproqqa ketdi to`lg`anib,
G`addor qaychining dastidan.
Erkakcha qirtishlab uni,
Ro`ymol yulindi ustidan,
Nozik beling bo`ldi judo
Qirqta haqiqiy do`stidan.
Erkakcha tekislab uni,
Ro`ymol yulindi ustidan,
Nozik beling bo`ldi judo
Qirqta haqiqiy do`stidan.
Soch o`rnida endi o`zim
Mayliga dastoring bo`lay,
Boring bo`lay, yo`g`ing bo`lay,
Yoningdagi yoring bo`lay.
Boring bo`lay, yo`g`ing bo`lay,
Yoningdagi yoring bo`lay. (x5)
Шерали Жўраев - Атиргулим
Атиргулим, атрингни соч,
Майли тикан хоринг бўлай,
Кўз тегмасин бўйингга деб,
Тиловчи зор-зоринг бўлай.
Майли бўлай кўзмунчоғинг,
Бўйнингда туморинг бўлай,
Йироқ кетма, кетсанг агар,
Йўлингда сардоринг бўлай.
Боринг бўлай, йўғинг бўлай,
Ёнингдаги ёринг бўлай. (х3)
Йиғламагин, йиғлатмагин,
Дунёда ёлғиз ўтмагин,
Севдим дея куйлай ёниб,
Ҳаргиз мени бўзлатмагин.
Ҳар дам ёнингда ўлтурай,
Кет деб сира ҳам айтмагин,
Кўзлар ёниб, юзлар қизиб,
Айтган сўзингдин қайтмагин.
Боғла бўйнингга қўлларим,
Майлига зунноринг бўлай,
Боринг бўлай, йўғинг бўлай,
Ёнингдаги ёринг бўлай.
Боринг бўлай, йўғинг бўлай,
Ёнингдаги ёринг бўлай. (х2)
Майли дейин, ахтарсинлар,
Сендек гўзал дунёда йўқ.
Қошлар қалам, кўзлар сузук,
Лаблар асал дунёда йўқ.
Сенсиз жаҳоннинг ўзи йўқ,
Шеъру ғазал дунёда йўқ.
Келгин даво бер дардима,
Мендек касал дунёда йўқ.
Дунёга тенг ҳуснинг учун
Ёлғиз харидоринг бўлай.
Боринг бўлай, йўғинг бўлай,
Ёнингдаги ёринг бўлай.
Боринг бўлай, йўғинг бўлай,
Ёнингдаги ёринг бўлай. (х2)
Сочингда қасдинг бормиди,
Жанон кесибсан остидан?
Тупроққа кетди тўлғаниб,
Ғаддор қайчининг дастидан.
Эркакча қиртишлаб уни,
Рўймол юлинди устидан,
Нозик белинг бўлди жудо
Қирқта ҳақиқий дўстидан.
Эркакча текислаб уни,
Рўймол юлинди устидан,
Нозик белинг бўлди жудо
Қирқта ҳақиқий дўстидан.
Соч ўрнида энди ўзим
Майлига дасторинг бўлай,
Боринг бўлай, йўғинг бўлай,
Ёнингдаги ёринг бўлай.
Боринг бўлай, йўғинг бўлай,
Ёнингдаги ёринг бўлай. (х5)
Комментариев 0