Sardor Mamadaliyev - Oqibat matni
Qadriga yeting-ey bo‘lsa akangiz
Qo‘lini tuting-ey bo‘lsa ukangiz
Bir kuni qurisa mador-tinkangiz
Begonalar sari chopaolmaysiz
Ulardan o‘zgani topaolmaysiz
Boshingizda tuting bo‘lsa singlingiz
Ko‘tarar bir kuni shu qiz ko‘nglingiz
G‘amli kun kelsa gar shuni bilingiz
Tashvishlar eshigin yopaolmaysiz
Ulardan o‘zgaga boraolmaysiz
Yaxshi kunda qadrin biling yoringiz
Dard kelsa shu bo‘lar hambemoringiz
Tarqalib ketsa gar yo‘q-u boringiz
Ko‘zyoshni birovga sepaolmaysiz
Oh qattiq avaylang bo‘lsa otangiz
Duosin oling var bo‘lsa onangiz
Tuzating shu bugun ayb-u xatongiz
So‘ngra izlarini topaolmaysiz
Bugun sho‘x yugurgan jajji bolangiz
Artadi bir kuni ko‘zda jolangiz
Suykalib kelsa gar boshin silangiz
Birovning bolasin o‘paolmaysiz
Ulardan o‘zgaga boraolmaysiz
Tashvishlar eshigin yopaolmaysiz
Begonalar sari boraolmaysiz
Сардор Мамадалиев - Оқибат
Қадрига етинг-эй бўлса акангиз
Қўлини тутинг-эй бўлса укангиз
Бир куни қуриса мадор-тинкангиз
Бегоналар сари чопаолмайсиз
Улардан ўзгани топаолмайсиз
Бошингизда тутинг бўлса синглингиз
Кўтарар бир куни шу қиз кўнглингиз
Ғамли кун келса гар шуни билингиз
Ташвишлар эшигин ёпаолмайсиз
Улардан ўзгага бораолмайсиз
Яхши кунда қадрин билинг ёрингиз
Дард келса шу бўлар ҳамбеморингиз
Тарқалиб кетса гар йўқ-у борингиз
Кўзёшни бировга сепаолмайсиз
Оҳ қаттиқ авайланг бўлса отангиз
Дуосин олинг вар бўлса онангиз
Тузатинг шу бугун айб-у хатонгиз
Кейин кеч бўлади хафа бўлмайсиз
Сўнгра изларини топаолмайсиз
Бугун шўх югурган жажжи болангиз
Артади бир куни кўзда жолангиз
Суйкалиб келса гар бошин силангиз
Бировнинг боласин ўпаолмайсиз
Улардан ўзгага бораолмайсиз
Ташвишлар эшигин ёпаолмайсиз
Бегоналар сари бораолмайсиз
Комментариев 0