Sardor Rasulov - Bevalar matni
Yetilmay to'kilgan mevalar
Sog'inch dil to'rini savalar
Jimgina yig'laydi uyida
Ko'zyoshi shashqator bevalar
Bir kunda nigohi sarg'aydi
Azoblar oh qadar tilg'aydi
Yolg'izlik azobin qarg'aydi
Qalbida dardi bor bevalar
Bulutlar qurshagan tilagin
Bilolmas kimga ham keragin
Mish - mishlar ezadi yuragin
Bir shirin so'zga zor bevalar
O'ynardi yorining davrida
Demay hech narsaning xaflida
Yoridan qolgan keng hovlida
Ko'ziga dunyo tor bevalar
Falonchi falonga yuribdi
Kimlardur yomon o'y suribdiAnvar ayt haq ko'rib turibdi
Aslida beg'ubor bevalar
Yo'q emas bu hayotda borday
Yuragi baxtiga mozordey
Yashaydi dunyoda eng xordek
Bag'rida yori bor bevalar
Yonida yori bor bevalar
Сардор Расулов - Бевалар
Етилмай тўкилган мевалар
Соғинч дил тўрини савалар
Жимгина йиғлайди уйида
Кўзёши шашқатор бевалар
Бир кунда нигоҳи сарғайди
Азоблар оҳ қадар тилғайди
Ёлғизлик азобин қарғайди
Қалбида дарди бор бевалар
Булутлар қуршаган тилагин
Билолмас кимга ҳам керагин
Миш - мишлар эзади юрагин
Бир ширин сўзга зор бевалар
Ўйнарди ёрининг даврида
Демай ҳеч нарсанинг хафлида
Ёридан қолган кенг ҳовлида
Кўзига дунё тор бевалар
Фалончи фалонга юрибди
Кимлардур ёмон ўй сурибди
Анвар айт ҳақ кўриб турибди
Аслида беғубор бевалар
Йўқ эмас бу ҳаётда бордай
Юраги бахтига мозордей
Яшайди дунёда энг хордек
Бағрида ёри бор бевалар
Ёнида ёри бор бевалар
Комментариев 0