Bunyodjon Boyirov - Onam mening matni
Ko‘p ranjitdim sho‘xliklarim ko‘paytirib
Bolaman-da erkalashlar taltaytirib
Mo‘jazgina jussasida tog‘ ko‘targan
Duolari qalqonimdir himoyati
Onam mening Ollohimning inoyati
Baxtin faqat mehnatlarda ko‘rgan Onam
Na bir tilla na bir zarlar kiygan Onam
Hashamat-u kiborlardan yiroq Onam
Kamtargina yashamoqlik hidoyati
Onam mening Ollohimning inoyati
Umrim yetmas oqlamoqqa bir kuningiz
Alla aytib uxlamagin bir tuningiz
Mingta she'rlar yozganida ham o‘g‘lingiz
Ado bo‘lmas mehringizni bir soati
Onam mening Ollohimning inoyati
Yashang mudom nabiralar ardog‘ida
Kelin kelib Bunyodbekingiz yonida
Sizni asrab ko‘zimizning qarog‘ida
Onam mening Ollohimning inoyati
Sevinch yoshi Shukur Ahmad yanog‘ida
Aytar so‘zim Ona so‘zim adog‘ida
Yetmish ikki tomorimning har qonida
Sizga o‘g‘il bo‘lmoqlik xush saodati
Onam mening Ollohimning inoyati
Onajonim Ollohimning inoyati
Onam mening Ollohimning inoyati
Бунёджон Бойиров - Онам менинг
Кўп ранжитдим шўхликларим кўпайтириб
Боламан-да эркалашлар талтайтириб
Мўъжазгина жуссасида тоғ кўтарган
Дуолари қалқонимдир ҳимояти
Онам менинг Оллоҳимнинг инояти
Бахтин фақат меҳнатларда кўрган Онам
На бир тилла на бир зарлар кийган Онам
Ҳашамат-у киборлардан йироқ Онам
Камтаргина яшамоқлик ҳидояти
Онам менинг Оллоҳимнинг инояти
Умрим етмас оқламоққа бир кунингиз
Алла айтиб ухламагин бир тунингиз
Мингта шеърлар ёзганида ҳам ўғлингиз
Адо бўлмас меҳрингизни бир соати
Онам менинг Оллоҳимнинг инояти
Яшанг мудом набиралар ардоғида
Келин келиб Бунёдбекингиз ёнида
Сизни асраб кўзимизнинг қароғида
Биз бўлайлик бахтингизни кафолати
Онам менинг Оллоҳимнинг инояти
Севинч ёши Шукур Аҳмад яноғида
Айтар сўзим Она сўзим адоғида
Етмиш икки томоримнинг ҳар қонида
Сизга ўғил бўлмоқлик хуш саодати
Онам менинг Оллоҳимнинг инояти
Онажоним Оллоҳимнинг инояти
Онам менинг Оллоҳимнинг инояти
Комментариев 0