Ulug‘bek Rahmatullayev - Hayot matni
Bugun nogahon ko‘zim tushdi oynaga
Biri turardi qarshimda biram horg‘in
Ko‘zida xavotir bilmam neni o‘ylagan
Menimcha nimadir ezmoqda yurak bag‘rin
O‘n yil oldin ko‘rganimda edi boshqacha
Boshiqlar nigohlar edi o‘zgacha
Atrofga boqar edi hissiyotlar beg‘ubor
Bugun g‘am osilgan hatto ko‘zu qoshgacha
Ne bo‘ldi senga buncha ketding o‘zgarib
Rangingda rang yo‘q savollarga burkanib
Sabab hayot bo‘lsa ko‘z yoshingga arzimas
Chunki bu shundayin fan tushunmaysan o‘rganib
Bilaman senga ham oson bo‘lmagan
Qancha orzularing bahorida xazon bo‘lmagan
Balki shu yoshda ko‘rganingni
Ancha-bunchasi hali ko‘rmagan
Ooo ne qilamiz hayot shu bo‘lsa
Asli shum bo‘lsa
Ooo to‘xtashga haqqing yo‘q hali beri
Qani kuching ko‘rsat
Ooo ne qilamiz hayot shu bo‘lsa
Asli shum bo‘lsa
Ooo to‘xtashga haqqing yo‘q hali beri
Qani kuching ko‘rsat
Shu holinga sababchi oqimga qarshi oqmoqlik
Senga to‘g‘ri kelmagan yolg‘on bilan yoqmoqlik
Shu boiski yurgan yo‘ling og‘ir sirtmoqlik
Bilsang agar senday insonlar ham sanoqli
Mayli qanchasi aldagan qarab ko‘zinga
Mayli e'tibor qilma qoldir izingdaTo‘g‘ri chidash ham ko‘nikish ham og‘ir lek
Mushtoqman ko‘rishga bir tabassum yuzingda
Bugun nogahon ko‘zim tushdi oynaga
Biri turardi qarshimda biram horg‘in
Ko‘zida xavotir bilmam neni o‘ylagan
Menimcha nimadir ezmoqda yurak bag‘rin
Bilaman senga ham oson bo‘lmagan
Qancha orzularing bahorida xazon bo‘lmagan
Balki shu yoshda ko‘rganingni
Ancha-bunchasi hali ko‘rmagan
Ooo ne qilamiz hayot shu bo‘lsa
Asli shum bo‘lsa
Ooo to‘xtashga haqqing yo‘q hali beri
Qani kuching ko‘rsat
Ooo ne qilamiz hayot shu bo‘lsa
Asli shum bo‘lsa
Ooo to‘xtashga haqqing yo‘q hali beri
Qani kuching ko‘rsat
Улуғбек Раҳматуллаев - Ҳаёт
Бугун ногаҳон кўзим тушди ойнага
Бири турарди қаршимда бирам ҳорғин
Кўзида хавотир билмам нени ўйлаган
Менимча нимадир эзмоқда юрак бағрин
Ўн йил олдин кўрганимда эди бошқача
Бошиқлар нигоҳлар эди ўзгача
Атрофга боқар эди ҳиссиётлар беғубор
Бугун ғам осилган ҳатто кўзу қошгача
Не бўлди сенга бунча кетдинг ўзгариб
Рангингда ранг йўқ саволларга бурканиб
Сабаб ҳаёт бўлса кўз ёшингга арзимас
Чунки бу шундайин фан тушунмайсан ўрганиб
Биламан сенга ҳам осон бўлмаган
Қанча орзуларинг баҳорида хазон бўлмаган
Балки шу ёшда кўрганингни
Анча-бунчаси ҳали кўрмаган
Ооо не қиламиз ҳаёт шу бўлса
Асли шум бўлса
Ооо тўхташга ҳаққинг йўқ ҳали бери
Қани кучинг кўрсат
Ооо не қиламиз ҳаёт шу бўлса
Асли шум бўлса
Ооо тўхташга ҳаққинг йўқ ҳали бери
Қани кучинг кўрсат
Шу ҳолинга сабабчи оқимга қарши оқмоқлик
Сенга тўғри келмаган ёлғон билан ёқмоқлик
Шу боиски юрган йўлинг оғир сиртмоқлик
Билсанг агар сендай инсонлар ҳам саноқли
Майли қанчаси алдаган қараб кўзинга
Майли эътибор қилма қолдир изингда
Тўғри чидаш ҳам кўникиш ҳам оғир лек
Муштоқман кўришга бир табассум юзингда
Бугун ногаҳон кўзим тушди ойнага
Бири турарди қаршимда бирам ҳорғин
Кўзида хавотир билмам нени ўйлаган
Менимча нимадир эзмоқда юрак бағрин
Биламан сенга ҳам осон бўлмаган
Қанча орзуларинг баҳорида хазон бўлмаган
Балки шу ёшда кўрганингни
Анча-бунчаси ҳали кўрмаган
Ооо не қиламиз ҳаёт шу бўлса
Асли шум бўлса
Ооо тўхташга ҳаққинг йўқ ҳали бери
Қани кучинг кўрсат
Ооо не қиламиз ҳаёт шу бўлса
Асли шум бўлса
Ооо тўхташга ҳаққинг йўқ ҳали бери
Қани кучинг кўрсат
Комментариев 0