Shavkat Zulfiqor, Surayyo Qosimova - Ketishdi matni
Sizsiz yashay olmayman
Deganlar ham ketishdi
Maqtab maqtab oshimni
Yeganlar ham ketishdi
Boy ustida quchog‘im
Yonib tursa o‘chog‘im
To‘ldirishib quchog‘im
Kelganlar ham ketishdi
Osmon etib qadrimni
Ado etib shartimni
Ko‘ngildagi dardimni
Bilganlar ham ketishdi
Omad ketsa bir nafas
Yonimda qancha qafas
Bir zamon menga havas
Qilganlar ham ketishdi
Yo‘llarimni kutib zor
So‘zlarimga intizor
Qachonlardir menga yor
Bo‘lganlar ham ketishdi
Bir zamonlar menga yor
Bo‘lganlar ham ketishdiBo‘lishib men tomonlar
Qancha yaxshi yomonlar
Egnimga zar choponlar
Ilganlar ham ketishdi
Egnimga zar choponlar
Ilganlar ham ketishdi
Шавкат Зулфиқор, Сурайё Қосимова - Кетишди
Сизсиз яшай олмайман
Деганлар ҳам кетишди
Мақтаб мақтаб ошимни
Еганлар ҳам кетишди
Бой устида қучоғим
Ёниб турса ўчоғим
Тўлдиришиб қучоғим
Келганлар ҳам кетишди
Осмон этиб қадримни
Адо этиб шартимни
Кўнгилдаги дардимни
Билганлар ҳам кетишди
Омад кетса бир нафас
Ёнимда қанча қафас
Бир замон менга ҳавас
Қилганлар ҳам кетишди
Йўлларимни кутиб зор
Сўзларимга интизор
Қачонлардир менга ёр
Бўлганлар ҳам кетишди
Бир замонлар менга ёр
Бўлганлар ҳам кетишди
Бўлишиб мен томонлар
Қанча яхши ёмонлар
Эгнимга зар чопонлар
Илганлар ҳам кетишди
Эгнимга зар чопонлар
Илганлар ҳам кетишди
Комментариев 0