Murodjon Mashrabov - O‘z tiliga ega bo‘lgan el matni
Uch daryodan suv ichgan dengiz
Dunyo sathi bo‘yida bir iz
O‘xshashi yo‘q bejirim tengsiz
So‘zlashamiz o‘zbekchada kel
O‘z tiliga ega bo‘lgan el
Dehqoning ham shoirdir hassos
Ketmon qalam shudgoring qog‘oz
Bolalaring birday tilshunos
So‘zin tinglab sel bo‘lasan sel
O‘z tiliga ega bo‘lgan el
Yaral dedi birinchi kalom
Ming zabonda aytildi salomQush tilida bayt bitmish bobom
Endi mahkam bog‘lagaysan bel
O‘z tiliga ega bo‘lgan el (2x)
O‘z tiliga ega bo‘lgan el
Муроджон Машрабов - Ўз тилига эга бўлган эл
Уч дарёдан сув ичган денгиз
Дунё сатҳи бўйида бир из
Ўхшаши йўқ бежирим тенгсиз
Сўзлашамиз ўзбекчада кел
Ўз тилига эга бўлган эл
Деҳқонинг ҳам шоирдир ҳассос
Кетмон қалам шудгоринг қоғоз
Болаларинг бирдай тилшунос
Сўзин тинглаб сел бўласан сел
Ўз тилига эга бўлган эл
Ярал деди биринчи калом
Минг забонда айтилди салом
Қуш тилида байт битмиш бобом
Энди маҳкам боғлагайсан бел
Ўз тилига эга бўлган эл (2х)
Ўз тилига эга бўлган эл
Комментариев 0